Қорақалпоғистон Сув хўжалиги вазири тайинланди
Local
−
22 April 2022 7443 1 minute
Адилбек Рузимуҳаммадович Реимбаев Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Тайинловга қадар Адилбек Реимбаев Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, Адилбек Реимбаев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Аппарати ташкилий-назорат бўлими бошлиғининг ўринбосари, Қуйи Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, "Пахтаарна-Найман" ирригация тизими бошқармаси бошлиғи ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September