Қорақалпоғистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири тайинланди
Жамият
−
11 Март
5032Қуанишбай Азербаев Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг буйруғига асосан Қуанишбай Азербаев Кошкинбаевич – Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тайинланди.
Мазкур тайинловга қадар Қуанишбай Азербаев Қораўзак тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг февралидан бери ушбу лавозимда Сағиндиқ Турманов ишлаб келаётганди. Кейинчалик у Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
LiveБарчаси