Қорақалпоғистонда камбағалликни ким қисқартириши маълум бўлди

Local

image

Сағиндиқ Турманов Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири вазифасида фаолият олиб борган.

Маълумот учун, Сағиндиқ Турманов Турғанбоевич 1982 йилда туғилган. 2003 йилда Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.

У 2014-2015 йилларда Тадбиркорлар ва ишбилорманлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик  партияси  Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари лавозимида фаолият юритган.

2015 йил Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига сайланган.

2015 йилдан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Қунунийлик, суд ҳуқуқ ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари масалалари қўмитаси раиси ва ЎзЛиДеп Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келган.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends