Қорақалпоғистонда камбағалликни ким қисқартириши маълум бўлди
Жамият
−
17 Февраль 2023
6354Сағиндиқ Турманов Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири вазифасида фаолият олиб борган.
Маълумот учун, Сағиндиқ Турманов Турғанбоевич 1982 йилда туғилган. 2003 йилда Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.
У 2014-2015 йилларда Тадбиркорлар ва ишбилорманлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари лавозимида фаолият юритган.
2015 йил Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига сайланган.
2015 йилдан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Қунунийлик, суд ҳуқуқ ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари масалалари қўмитаси раиси ва ЎзЛиДеп Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келган.
LiveБарчаси