Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалигига вазир тайинланди
Жамият
−
24 Октябрь
3919Дарябай Кайпов Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, бунгача Дарябай Кайпов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосари эди.
Шунингдек, Кайповнинг ўрнига Шуҳрат Тешаев Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Бунгача у Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Парахат Конисбаевич Каипбеков Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазири вазифасини бажарувчиси этиб тайинланганди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь