Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалигига вазир тайинланди
−
24 October 2024 8071 1 minute
Дарябай Кайпов Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, бунгача Дарябай Кайпов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосари эди.
Шунингдек, Кайповнинг ўрнига Шуҳрат Тешаев Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Бунгача у Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Парахат Конисбаевич Каипбеков Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазири вазифасини бажарувчиси этиб тайинланганди.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November