Қорабоғдаги портлаш қурбонлари сони маълум бўлди

Олам

егн

Қорабоғдаги Хонкенди (Степанакерт) - Аскеран трассасидаги ёқилғи сақланадиган омборхонада портлашда камида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда тан олинмаган Тоғли Қорабоғнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Билдирилишича, портлаш жойида 13 нафар номаълум жасад топилган, улар экспертиза учун юборилган, шунингдек, етти киши шифохонада вафот этган.

“Кўп одамлар бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда”, дейилади хабарда.

Айтилишича, портлашдан сўнг турли даражадаги куйишлар билан жами 290 киши тиббиёт муассасаларига етказилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 сентябрь куни кечқурун Қорабоғдаги Хонкенди (Степанакерт) - Аскеран трассасидаги ёқилғи сақланадиган омборхонада портлаш содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Қорабоғ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг