Қорабоғдаги портлаш қурбонлари 68 нафарга етди

Олам

image

Қорабоғдаги Хонкенди (Степанакерт) – Аскеран трассасидаги ёқилғи сақланадиган омборхонада юз берган портлашда ҳалок бўлганлар сони 68 нафарга етди. Бу ҳақда “Aravot” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, портлаш оқибатида 290 киши жароҳатланган. Улардан деярли 170 нафари Арманистондаги шифохоналарга, жумладан, Россия тинчликпарвар кучларининг вертолётлари орқали етказилган. Нашрнинг ёзишича, жабрланганларнинг аксарияти оғир ёки ўта оғир аҳволда.

Шунингдек, айни пайтгача 21 нафар кишининг жасади аниқланган. Юздан ортиқ одамнинг тақдири эса номаълумлигича қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 25 сентябрь куни кечқурун Қорабоғдаги Хонкенди (Степанакерт) - Аскеран трассасидаги ёқилғи сақланадиган омборхонада портлаш содир бўлганди. Дастлаб 20 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Қорабоғ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг