Қорабоғда 100 нафар арман аскари қўлга олиниши бўйича қидирув бошланди
Олам
−
16 Декабрь 2020
6243Тоғли Қорабоғ ҳарбийлари ва Россия тинчликпарвар кучлари Ҳадрут ҳудудида бедарак йўқолган Қорабоғ ҳарбий хизматчиларини қидирмоқда. Бу ҳақда Тоғли Қорабоғ Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Вазирлик маълумотларига кўра, кеча тунда Хцаберд қишлоғи ҳудудидаги бир неча пунктларнинг шахсий таркиби билан алоқа узилган. Қидирув операцияси бутун тун бўйи, эрталабгача давом этган.
“Россия тинчликпарвар контингенти воситачилиги билан арманистонлик ҳарбий хизматчиларни қўлга олиш имкониятини аниқлаш бўйича фаол чоралар кўрилмоқда”, дейилади вазирлик баёнотида.
Бундан бир кун олдин Telegram’нинг Озарбайжон сегменти орасида юзга яқин асирга олинган арман аскарлари акс этган фотосурат ва видеолар тарқалди.
Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси Президентининг Матбуот котиби Ваҳрам Погосян “Арменпресс”га берган интервьюсида расмийлар ҳарбий хизматчиларни қўлга олиш тўғрисидаги хабарларни ўрганаётганини айтди. Шу билан бирга, Погосян ушбу материалларнинг тарқатилиши қўшимча кескинлик яратиш учун хизмат қилишини истисно қилмади.
Маълумот ўрнида, Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси эълон қилинишидан олдин Ҳадрут вилояти Озарбайжон ССРнинг Тоғли Қорабоғ автоном вилояти таркибига кирган.
27 сентябрдан 10 ноябргача давом этган жанглар пайтида Озарбайжон армияси деярли бутун ҳудудни ўз назорати остига олди.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 9 ноябрь куни Россия ва Озарбайжон Президентлари Владимир Путин, Илҳом Алиев ҳамда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш тўғрисида қўшма баёнотни имзоладилар.
Арманистон Мудофаа вазирлиги 12 декабрь шанба куни Озарбайжон Қуролли кучлари сулҳни бузиб, Тоғли Қорабоғда ҳужумга ўтганини маълум қилди.
Баёнотга кўра, ҳужум Эски Тоғлар ва Хцаберд аҳоли пунктлари йўналишида бошланган. Вазирлик арман ҳарбийлари ҳужумни қайтариш учун тегишли чораларни кўраётганини таъкидлаган.
Ҳадрутдаги отишма билан боғлиқ воқеадан сўнг, Россия тинчликпарвар кучлари можаро томонларини сулҳга тўлиқ риоя қилишга чақирди.
Россия Федерациясида амалий ташриф билан бўлган Арманистон Мудофаа вазири Вагаршак Арутюнян россиялик ҳамкасби Сергей Шойгу билан учрашувда Тоғли Қорабоғнинг Ҳадрут минтақасида ўт очишни тўхтатиш режимининг бузилишини муҳокама қилди.
Кейинчалик, Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати бўлаётган воқеалар юзасидан қўшма баёнот берди.
Можаролардан сўнг, Россия Федерацияси тинчликпарвар кучлари Қорабоғдаги тинчликпарварлик ҳаракати харитасини янгилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь