Қорабоғ масаласини 30 йил ҳал қилолмаган Минск гуруҳи тугатилди
Олам
−
24 Июнь 2022
5939Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Қорабоғ муаммоси бўйича Минск гуруҳи АҚШ ва Франция ташаббуси билан ўз фаолиятини тўхтатди. Шунга қарамай, европаликлар Россия, Озарбайжон ва Арманистон раҳбарларининг уч томонлама баёноти қолган барча масалаларни якуний ҳал қилиш учун асос бўлиб хизмат қилишини тан олган. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бугун, 24 июнь куни Озарбайжон Ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов билан Бакуда бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича матбуот анжуманида маълум қилди.
Россия Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг ЕХҲТнинг Минск гуруҳининг Қорабоғ масаласини ҳал қилиш бўйича воситачилиги билан “хайрлашиш” зарурлиги ҳақидаги позициясига қўшиладими, деган саволга, жавобан Лавров музокараларда му масалага эътибор қаратилмаганини айтган.
“Принципиал жиҳатдан биз Минск гуруҳини муҳокама қилмадик, чунки у америкалик ва француз иштирокчилари ташаббуси билан ўз фаолиятини тўхтатди. Лекин, албатта, биз можародан кейинги тартибга солиш жараёнларини муҳокама қилдик. Бу янги жараёнларнинг асоси эса Россия, Озарбайжон ва Арманистон раҳбарларининг уч томонлама баёнотида акс этади”, деган ТИВ раҳбари.
Лавровга кўра, Россия, Озарбайжон ва Арманистон раҳбарлари имзолаган баёнотлар эндиликда барча ҳал бўлмаган масалаларни охиригача ёпиш ҳаракати учун асос сифатида эътироф этилмоқда.
“Биз шундан келиб чиқамиз. Тушунишимча, бу ҳақиқатни Европа Иттифоқининг қолган вазифаларни ҳал қилишда саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама тиқиштиришга ҳаракат қилаётган европалик қўшниларимиз ҳам тан олишмоқда”, дея таъкидлаган россиялик сиёсатчи.
Минск гуруҳи
СССР қулаши билан мустақилликни қўлга киритган Арманистон ва Озарбайжон 1992 йил 30 январда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича кенгаш (1995 йил 1 январдан бошлаб – Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ёки ЕХҲТ) ишига қўшилди. Бу эса ушбу халқаро ташкилотнинг Қорабоғдаги можарони ҳал қилишнинг тинч йўлларини излаш билан шуғулланишига имконият яратди.
1992 йил 30-31 январь кунлари ЕХҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгаши Париж йиғилишида ўз маърузачиларини Қорабоғ можаро зонасига юбориш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу миссия тугаганидан сўнг, 28 февраль куни ЕХҲ навбатдан ташқари йиғилишда можаро иштирокчиларидан зудлик билан ўт очишни тўхтатишни ва барча иштирокчилардан зиддиятли томонларга қурол этказиб беришга тақиқ қўйилишини талаб қилиб, профилактика марказига кўрсатма берди.
1992 йил 24 мартда ЕХҲ кенгашининг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтди (ташқи ишлар вазирларидан иборат), унда Қорабоғни тартибга солиш жараёнида ЕХҲ ҳаракатларини фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди. ЕХҲ кенгашининг амалдаги раиси – Чехословакия Ташқи ишлар вазири Жири Диенстбируга самарали сулҳ тузиш ва тинчлик шартномасини ишлаб чиқиш форматини шакллантириш учун минтақага ташриф буюриш топширилди. Тоғли Қорабоғ бўйича конференцияни иложи борича тезроқ чақиришга қарор қилинди.
Кенгаш қарори билан унинг ишида Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Германия, Италия, Россия, АҚШ, Туркия, Франция, Чехия ва Словакия Федератив Республикаси ҳамда Швеция вакиллари иштирок этишлари, шунингдек, манфаатдор томонлар сифатида Тоғли Қорабоғнинг сайланган вакиллари қатнашиши белгилаб қўйилди. Конференцияни 1992 йил 21 июнда Минскда чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди, МДҲ ташкил топганидан сўнг Минск унинг норасмий пойтахти деб эълон қилинди.
Бироқ, бир қатор ҳолатлар (Халқ фронти тарафдорлари томонидан Озарбайжонда вазиятнинг беқарорлашиши, Шушанинг Тоғли Қорабоғ қуролли кучлари назорати остига олиниши, шунингдек, Озарбайжон армиясининг 1992 йил июнь-июль ойларида урушда ғалаба қозониш умидини кучайтирган муваффақиятли ҳужуми) кенгашнинг бузилишига олиб келди. Тинчлик ўрнатиш мақсадида вақтинчалик анжуманлар бошланди. Минск гуруҳининг биринчи йиғилиши 1992 йил 1 июнда Римда бўлиб ўтди. У ерда мавжуд бўлган тафовутларни бартараф этишга ва келажакдаги дунё учун керакли шартларни белгилашга ҳаракат қилинди. 1992 йил ёзида Римда шунга ўхшаш бешта учрашув ташкил этилди . Аммо бу учрашувларда айтарли натижаларга эришилмади.
Минск гуруҳи ўтган 30 йил давомида Қорабоғ масаласини ҳал қилолмади.
LiveБарчаси