Қора денгиздаги ҳужумлар Қозоғистон нефть экспортини ўзгартириши мумкин
Олам
−
21 июл 1148 2 дақиқа
Каспий қувурлари консорциуми (КҚК) денгиз терминали ҳудудида танкерларга дронларнинг давом этаётган ҳужумлари Қозоғистоннинг нефть экспорти ва ишлаб чиқариш режаларига тузатиш киритиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон нефть-газ ва энергетика комплекси ташкилотлари уюшмаси “Kazenergy” маълум қилди.
Уюшма маълумотларига кўра, фуқаролик кемачилиги ва трансчегаравий энергетика инфратузилмасини ҳимоя қилиш бўйича халқаро мувофиқлаштириш зарур. Каспий қувурлари консорциуми денгиз терминали ҳудудида Nordic Zenith, ASIA, NISSOS IOS ва NELSA танкерлари билан содир бўлган бир қатор ҳодисалар Қозоғистон нефти экспорти учун янги хавф омилига айланди. Такрорий ёки узоқ муддатли чекловлар суғурта ва фрахт харажатларининг ошишига, кема эгалари талабларининг қатъийлашувига ва кейинчалик экспорт ва ишлаб чиқариш режаларининг ўзгаришига олиб келиши мумкин”, дейилади уюшма хабарида.
Қайд этилишича, мавжуд вазият фуқаро кемачилиги ва трансчегаравий энергетика инфратузилмасини ҳимоя қилиш бўйича халқаро мувофиқлаштириш зарурлигини кўрсатмоқда.
Шунингдек, баёнотда айтилишича, операцияларнинг тез тикланиши КҚКнинг операцион барқарорлигини тасдиқлайди. Шу билан бирга, ҳодисаларнинг такрорланиши бутун маршрутни тизимли ҳимоя қилишни талаб қилади – қувур ва терминалдан тортиб танкер логистикасигача.
Сўнгги кунларда КҚК денгиз терминали ҳудудида танкерларга дронлар томонидан бир қатор ҳужумлар содир бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 19 июль куни Қора денгиз акваториясидаги Каспий қувур консорциуми (КТК) денгиз терминалида юклаш операциялари амалга оширилаётган вақтда Қозоғистонда қазиб олинган нефтни юклаётган иккита танкер – ASIA ва NISSOS IOS Украина дронлари ҳужумига учради. Танкерлар бортида халқаро экипажлар бўлган. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги КҚК нефть ташувчи танкерларга берилган зарбалар Қозоғистон Республикасининг иқтисодий манфаатларига йўл қўйиб бўлмайдиган тажовуз эканлигини маълум қилди. Ташқи ишлар вазирлиги Астана етказилган зарарни қоплашни талаб қилишини истисно қилмади. Қозоғистон қазиб олинган нефтнинг қарийб 80 фоизини КҚК орқали экспорт қилади.
Live
Барчаси