“Тюнингчи” Асадбек Жумаев 10 суткага қамалди
3-саҳифа
−
27 Февраль 5612 2 дақиқа
Аввалроқ, Тошкент шаҳрида автомобилларни “тюнинг” қилиш билан шуғулланувчи Uzbelas Performance автосервиси раҳбари Асадбек Жумаев жорий йилнинг январь ойида йўл ҳаракат хавфсизлиги инспекторининг тўхташ ишорасига бўйсунмай жарима тортилгани ҳақида хабар берилганди.
Воқеадан сўнг, Асадбек Жумаев ижтимоий тармоқларда тарқалган интервьюсида январь ойидаги ҳолатда кичик жарима билан қутилиб қолганини ва инспекторга нисбатан қилган ишидан 2-3 йилдан кейин ҳам фахрланишини айтган.
Унинг ушбу гаплари жамоатчиликни кескин эътирозларига сабаб бўлган.
Шундан сўнг, ушбу ҳолат бўйича, Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига протест киритилган.
Кейин 27 февраль куни Ички ишлар вазирлиги берган хабарда Асадбек Жумаев қилган иши учун узр сўраб чиққанлиги эълон қилинган.
Бугун, 27 февраль Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида Жумаевга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кассация тартибида кўриб чиқилиб, биринчи инстанция судининг жарима солиш ҳақидаги қарори бекор қилинган.
Тошкент шаҳар судининг қарорига мувофиқ А. Жумаевга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 195-2-моддаси (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фото ва (ёки) видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатиш) билан 10 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Live
Барчаси