Қодировнинг жияни Чеченистон транспорт вазири бўлди

Олам

image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг жияни Адам Черхигов Чеченистон транспорт, коммуникациялар ва рақамли ривожланиш вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қодиров ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Адам Черхиговнинг отаси Рамзан Черхигов 2007 йилдан буён Чеченистон транспорт, коммуникация ва рақамли ривожланиш вазири лавозимида ишлаб келган.

“Чеченистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва ҳукуматида кичик кадрлар ва таркибий ўзгаришлар амалга оширилди. Рамзан Черхигов ўрнига Чеченистон Республикаси транспорт, коммуникациялар ва рақамли ривожланиш вазири этиб Адам Черхигов тайинланди. Бу ҳақда Чеченистон Республикаси ҳукумати раиси Магомед Даудов ҳукумат аъзолари билан учрашувда маълум қилди”, деб ёзади Қодиров.

Илгари Адам Черхигов Чеченистон ҳукумати мактабгача таълим қўмитаси раиси бўлиб ишлаган. Қодировнинг сўзларига кўра, янги вазир республиканинг биринчи президенти Аҳмад-ҳожи Қодиров томонидан асос солинган жамоанинг муносиб аъзоси бўлиб, ёш бўлишига қарамай, раҳбарлик лавозимларида катта тажриба ва касб маҳоратига эга.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Рамзан Қодировнинг тўнғич ўғли Аҳмад Қодиров Жисмоний тарбия ва спорт вазири этиб тайинланганди. Қодировнинг 27 ёшли жияни Ҳамзат Қодиров “Жасорат” ордени билан тақдирланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров Чеченистон Адам Черхигов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг