Қодировнинг ёрдамчиси Пригожинни юзма-юз учрашиб олишга чақирди (видео)

Олам

image

Россия Давлат Думаси депутати ва Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ёрдамчиси Адам Делимханов “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожиннинг “Ахмат” ҳарбий бўлинмаси ҳақида айтган гапларига нисбатан видеомурожаат эълон қилди.

Унда Делимханов Пригожиннинг аввалроқ ижтимоий тармоқлар орқали мурожаатлар йўллаб, Бахмутда жанг қилган “Вагнер” бўлинмаларига снарядлар ва қурол-яроғлар етишмаётганини айтганига ишора қилган.

"Евгений, кўриниб турибдики, тушунмагансан. Тушунмаган бўлсанг, биз сенга тушунтирамиз. “Ахмат” бўлинмаси, ҳар доимгидек, Олий бош қўмондон томонидан қўйилган барча вазифаларни бажаради. Сен блогер бўлиб олдинг ва бизда муаммолар борлиги, ўқ-дорилар етишмаслиги ва ҳоказолар ҳақида бутун дунёга жар солдинг”, дейди Делимханов.

Депутат дастлабки пайтларда ҳамма қийинчиликларга қарамай, Россия Мудофаа вазирлиги, Росгвардия, ДХР ва барча бўлинмалар билан биргаликда Мариуполдаги муаммолар қандай ҳал қилинганини эслаган.

"Бутун дунё буни амалга ошириш мумкин эмас, деб қичқирди. Биз қийинчиликларимиз ва муаммоларимиз ҳақида гапирмадик. Гап сотишни, қичқиришни ва нолишни тўхтат. Учрашиб, ҳар қандай масалани юзма-юз ҳал қилиб оладиган жойни айт”, дея Пригожинни юзма-юз гаплашиб олишга чақирган Делимханов.

Шунингдек, у ўтган ойлар давомида “Вагнер” Россия Мудофаа вазирлиги томонидан етарлича ёрдам олганини таъкидлаган.

“Жамиятимиз кўп саволларга тушунмайди, аммо бу ердагиларнинг барчаси сенга кўрсатилаётган ёрдам ҳақида билишади. Бугунги кунда ДХР бу энг хавфли йўналиш ва сен, Евгений, бу ҳақда жуда яхши биласан. Агар бизда бирор нарса етишмаётган бўлса биз бу ҳақда сен каби бутун дунёга жар солмаймиз. Сенга бошқалардан кўра кўпроқ нарса берилди. Шунга қарамай, катта йўқотишларга учрадинг”, дея қўшимча қилади “Ахмат” вакили.

Маълумот учун, аввалроқ Евгений Пригожин “Ахмат” бўлинмаси фронтда нима қилаётганига “тушунмаётганини” таъкидлаганди. Делимхановнинг кескин мурожаати айнан шу гапга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “Ахмат” махсус кучлари ҳамда 2-армия корпуси қўмондони ўринбосари Апти Алаудинов янги секторда фаол ҳужум операцияларига тайёргарлик бошланганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров Вагнер Пригожин Қодировнинг ёрдамчиси Адам Делимханов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made