Қодировнинг “ўнг қўли” Украинадаги жанглардан бирида қаттиқ яраланди

Олам

image

Украина Telegram-каналлари Россия Давлат Думаси депутати, Росгвардиянинг чечен бўлими бошлиғи ҳамда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг яқин ҳамкори Адам Делимхонов Украинадаги жанглардан бирида ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарларни тарқатди. Россия Давлат Думаси буни рад этиб, Делимхонов қаттиқ яралангани, бироқ ҳали тирик эканини маълум қилди. 

Қайд этилишича, бироз аввал Украина Telegram-каналлари мамлакат Қуролли кучлари сафида жанг қилаётган сиёсатшунос Кирилл Сазоновга таяниб, Қодировнинг иттифоқчиси Запорожье вилояти Приморск шаҳрида ўлдирилгани ҳақида хабар берган. “Звезда” нашрининг Давлат Думасига таяниб, хабар беришича, Делимхонов қаттиқ яраланган, аммо тирик. Бироқ унинг қандай шароитда яралангани ва воқеа қаерда содир бўлганига аниқлик киритилмаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Делимхонов “Вагнер” асосчиси Евгений Пригожиннинг “Ахмат” махсус ҳарбий бўлинмаси фронтда нима қилаётганига “тушунмаётганини” айтганига жавобан уни юзма-юз “гаплашиб” олишга чақирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қодиров Адам Делимхонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг