Путин ва Қодиров орасидан “ола мушук ўтди” – ОАВ

Олам

image

Сўнгги ойларда Россия Президенти Владимир Путин ва Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўртасидаги муносабатлар бузилди. Бу ҳақда “Важные истории” нашрига Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Шимолий Кавказга ихтисослашган собиқ ходими сўзлаб берди.

Маълум қилинишича, Қодиров ва Путин ўртасидаги келишмовчиликнинг асосий сабаби Чеченистон раҳбарининг Яқин Шарқ мусулмон монархиялари вакиллари билан келишилмаган ва тез-тез учраётган музокаралари ҳақидаги ахборот бўлган.

“Қодиров анчадан бери оғир касал. Унинг буйраги ва ошқозоности безида жиддий муаммолар бор”, дея ёзади нашр.

Қайд этилишича, Қодировнинг касаллиги зўрайиб бормоқда. У ОАВдаги фаоллик туфайли аҳволи оғирлашганини яширишга уринаётган бўлса-да, сўнгги ойларда узоқ вақтга жамоатчилик эътиборидан четда қолмоқда. Январь ва февраль ойларида Чеченистон республикаси раҳбари узоқ вақт давомида камералар объективида кўринмаган, кейинроқ буни таътил билан оқлаган.

“Менга боғланмаган касаллик йўқ”, деган у ўзининг ғойиб бўлиши билан боғлиқ вазиятга изоҳ бериб.

Нашрга кўра, ўшандан бери Қодиров баландпарвоз баёнот бермаган ва фақат республикадаги “инспекциялар”нинг роликларини эълон қилган.

“Чеченистон раҳбари ўз минтақасида ҳокимият қандай тузилганини ва у кетган тақдирда оила аъзоларини нима кутаётганини яхши билади. Шунингдек, у федерал марказнинг ваъдалари ва хавфсизлик кафолатларининг қадрини билади”, дейилади нашр хабарида.

Маълум қилинишича, кўп сонли қариндошларининг келажагига бўлган ишончсизлик уни Яқин Шарқ мусулмон мамлакатларидан улар учун кафолат излашга мажбур қилган, уларнинг раҳбарлари билан Қодиров узоқ йиллик дўстона муносабатларга эга. Нашр манбаларига кўра, Чеченистон раҳбари бу музокараларни Кремлдан яширишга уринган, бундан дарҳол Федерал хавфсизлик хизмати хабар топган ва Путинга хабар берган.

Нашр, шунингдек, яқинда Қодиров тўнғич фарзанди, 26 ёшли қизи Ойшатни давлат лавозимларидан четлатганини ҳам бир сабаб қилиб кўрсатган. 2020 йилдан бошлаб отасига энг яқин фарзанд бўлган Ойшат Чеченистон Маданият вазирининг биринчи ўринбосари бўлган, кейинчалик вазирликни бошқарган ва 2023 йилда республика Бош вазири ўринбосари бўлган. Қодировнинг Кремль билан муносабатлари ёмонлашганига параллел равишда, Ойшат лавозимини тарк этган ва Чеченистоннинг энг йирик экспортчиси Чечен минерал сувлари компаниясининг эгасига айланган.

Март ойи охирида Ойшат Қодирова ва Чеченистон раҳбарининг кенжа қизи Табарик Қодированинг исмлари юридик шахслар реестридан яширилган.

Нашрнинг ёзишича, Кремль билан келишмовчилик Қодировнинг энг яқин сафдоши, Давлат думаси депутати Адам Делимхоновга ҳам таъсир қилган.

“2025 йил бошидан Адам Делимхонов ҳар қандай пул тикилган бўлса ҳам, куч синашиш мусобақаларида иштирок этишдан қатъиян бош тортади. Бевосита Делимхоновга мурожаат қилиши мумкин бўлган сайланганларнинг айтишича, энг юқорида чечен етакчилари ва хавфсизлик кучлари бундай воқеаларга аралашмаслиги ҳақида қатъий кўрсатма берилган”, дейилади нашр манбаларидан бирида.

Шимолий Кавказ минтақасида ишлайдиган мустақил журналистнинг айтишича, Қодиров ва Делимхоновнинг Кремль билан можароси Кавказ инсон ҳуқуқлари ҳамжамиятига ҳам маълум бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга II даражали “Ватанга хизматлари учун” орденини топширганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Рамзан Қодиров Адам Делимхонов Ойшат Қодирова келишмовчилик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг