Нодира Қодирова шизофрения хасталигига чалинганмиди?

Таҳлил

image
Қўлимизда ҳужжат бор! Қодированинг ўлими ортидаги сирлар очиляпти north_east

Қўлимизда ҳужжат бор! Қодированинг ўлими ортидаги сирлар очиляпти

Нодира Қодированинг вафоти билан боғлиқ воқеалар қанчалик унутилиши ва ёпди-ёпди бўлишидан манфаатдор тарафлар кўп бўлса-да, бу ҳодисага шунчаки кўз юмиб бўлмайди. Айниқса, унинг ортидан келиб чиқаётган гап сўзларга. Бу ҳақда Туркия маҳаллий оммавий ахборот воситалари ёзмоқда. 

Нодира Қодирова вафот этган уйнинг эгаси, “Адолат ва тараққиёт” партияси депутати Ширин Унал яқинда марҳумада шизофрения аломатлари бўлганини айтганди.  Шунингдек, депутат “Менга берилган маълумотларга қараганда, Нодира Қодированинг вафоти – суиқасд”, деган эди. Оммавий ахборот воситалари, журналистлар депутатнинг айнан шу сўзларига алоҳида урғу бермоқда. “Хўш, депутатга бу маълумот қаердан келяпти? Ким унга бундай маълумотни очиқлаяпти? Умуман олганда, тергов жараёни тугамай, иш судга оширилмай, суд қарор чиқармай туриб, депутат бу маълумотни қаердан олиб эълон қиляпти? Демак, унинг тергов ва прокуратура органлари фаолиятига бевосита аралашуви мавжуд”, дейилади ижтимоий тармоқлардаги муҳокамаларда. 

Ушбу масала юзасидан Нодира Қодированинг адвокати Бирол Ўзтурк ўз муносабатини билдирди. У журналист Суат Токташ билан суҳбатда бўлди. 

Бирол Ўзтурк: — Афсуски, унинг гаплари менга ҳам ғайритабиий туюлди. Биз ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида тергов ва суриштирув натижаларига қараб баҳо берамиз. Ҳозирча, ҳужжатлар ҳеч нарса аён эмас. Унинг бу шаклдаги баёнотига нима деб изоҳ беришни билмаяпман.


Суат Токташ: —  Бирор жойдан маълумот олмаяптими? 
Б.Ў.: — Билмайман. Ҳозирча на жиноят ва на суиқасд деган гумонлар йўқ. Шу сабаб унинг айтган гапларини тўғри деб билмайман. 
С.Т.: — Депутат унинг шизофрения аломатлари бўлганини айтяпти. Сиз терговга оид ҳужжатларни кўрдингиз. Унда бу ҳақда ёзилганми ёки шифокорларнинг хулосаси борми? 
Б.Ў.: — Йўқ, бундай ҳужжат йўқ. Айни вақтда мен ҳурматли депутатдан шуни сўрашни истардимки, модомики унинг шизофрения хасталиги аломатлари бор бўлса, нега бу у ўлгандан кейин хаёлингизга келди? Нега уйингизда ишлатдингиз? 1 ярим йилга яқин ўз оилангиз, турмуш ўртоғингиз яшайдиган уйда ишлатдингиз. Агар шундай касаллиги бўлса, нега у билан бир уйда яшадингиз? Мен Нодирани яқиндан таниган одамлар билан учрашдим. Севгилиси билан кўришдим. Ҳеч ким у ҳақда бундай гап айтмади. Аксинча, унинг ҳаётни севишини келажак орзулари бир олам бўлганини айтди. Минг афсус, мен депутатнинг бу гапларидан жуда қаттиқ сиқилдим. 
С.Т.: — Депутат Нодира Қодированинг бирор дори ёки антидепрессант воситани истеъмол қилгани назарда тутаётган бўлса-чи...
Б.Ў.: — Йўқ, бўлиши мумкинмас. Бу на терговга оид ҳужжатларда ва на дўстлари, қариндошлари, у билан бирга ишлаган ишчилар билан суҳбатда айтилмаган. Аммо, бир нарсани аниқ биламан. Нодира Қодирова депутат Ширин Уналнинг уйида қочоқ ишчи мақомида, яъни ҳеч қандай расмий ҳужжат ва суғуртасиз ишлаган. Иккинчи хизматкор Ҳилола ҳам худди шундай тартибда ишлаган. Буларни мен аниқ айта оламан. Аммо, бошқа масалаларни, ҳатто, изоҳлашга журъатим йўқ. Чунки бундай маълумотлар йўқ. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 сентябрь куни ўзбекистонлик Нодира Қодирова Туркиянинг Анқара шаҳрида “Адолат ва тараққиёт” партияси депутати, нафақадаги генерал Ширин Уналнинг уйида вафот этди. Аввалига у ўз жонига қасд қилгани айтилди. Орадан кўп ўтмай, Нодира Қодированинг акаси синглиси жиноят қурбони бўлгани, у дўппослангани, ҳатто, суд-тиббий экспертизаси вақтида унинг барча ички аъзолари олиб ташлаганини айтиб чиқди

Мазкур ҳолат кўплаб баҳс-мунозаралар ва ўзаро тортишувларга сабаб бўлгандан кейин Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу тергов жараёнларини шахсий назоратига олганини айтиб чиқди

Октябрь ойи ўрталарига келиб, Ширин Унал воқеа бўйича биринчи баёнотини берди ва унда Нодира ўз жонига қасд қилгани, унинг руҳий хасталиги бўлганини айтиб чиқди. Орадан кўп ўтмай, QALAMPIR.UZ’га Нодира Қодирова ҳам, ўзбекистонлик иккинчи уй ишчиси Ҳилола Ўнарбоева ҳам ҳеч қандай расмий ҳужжатсиз, суғуртасиз депутатнинг уйида ишлаб келгани маълум бўлди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

174

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг