Қодиров урушда қатнашаётган чеченистонликлар сонини очиқлади
Олам
−
26 Май 2023
12767Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан бери Чеченистондан 26 мингдан ортиқ одам жанговар ҳудудга юборилган. Уларнинг 12 мингга яқинини Гудермесдаги Махсус кучлар университетида таҳсил олган кўнгиллилар ташкил этган. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Telegran’даги саҳифасида маълум қилди.
Унинг ёзишича, ҳозир уруш зонасида чеченистонлик 7 мингдан ортиқ жангчи бор. Ўтган ҳафта у Президент Владимир Путинга ҳар ҳафта университетнинг ўқув базасидан 200 нафар ўқитилган ва жиҳозланган кўнгиллилар қўшин чизиғига жўнатилганини айтган.
Шунингдек, у “Аҳмад Қодиров” номидаги жамғарма кўмагида Чеченистон ҳарбий амалиёт эҳтиёжлари учун 1000 дан ортиқ махсус техника, юзлаб квадрокоптерлар, тунги кўриш мосламалари, тепловизорлар, дронларни аниқлаш ва ўчириш тизимлари, 50 мингдан ортиқ замонавий жиҳозлар, 28600 алоқа воситаларини совға қилинганини айтган.
Қодировнинг сўзларига кўра, Донбасснинг Россия назорати остига ўтган ҳудудлари аҳолиси Чеченистондан 22 минг тоннадан ортиқ гуманитар юк, жумладан тез ёрдам машиналари, тиббий асбоб-ускуналар, озиқ-овқат, дори-дармон, қурилиш материаллари қабул қилган.
Бундан ташқари, Чеченистонда иккита полк тузилмоқда ва унга 2400 киши жалб қилинган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Рамзан Қодиров “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожиннинг Бахмутдан ўз бўлинмаларини олиб чиқиб кетиш ҳақидаги сўзларидан сўнг Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгуга мурожаат қилиб, Чеченистон махсус кучлари шаҳарни эгаллашига ваъда берганди. Бироқ кейинчалик Пригожин сўзидан қайтиб, ёлланма гуруҳи Бахмутни тарк этмаслигини айтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь