Мигрантлар топган пулидан солиқ тўлаши керак – Алишер Қодиров (видео)
Жамият
−
14 Октябрь 2021
16783“Миллий тикланиш” демократик партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров хорижда ишлаётган ўзбекистонликларни солиққа тортишни таклиф қилди.
“Мамлакатнинг тараққиёти учун солиқларнинг ўрни жуда муҳим. Нима учун бизда мигрантлар хорижда ишлаб, даромадидан солиқ тўламаслиги керак? Ўзбекистон тараққиёти учун келинглар солиқ тўлайлик. Биз фақатгина мигрантлар ишлаган жойидан оиласига жўнатгани пулини ҳисоб-китоб қиляпмиз. Бу яхши. Тан олимишимиз керак. Лекин, у оиласига жўнатилган пул. Ундан солиқ ундирилмагандан кейин мамлакатнинг тараққиёти учун ишлатилмаяпти. Шунинг учун мен таклиф қилган бўлардим, келинглар янаям ватанпарварроқ бўлайлик. Мигрантлар ҳам мамлакат тараққиёти учун солиғини тўласин”, дейди номзод Қодиров.
Бир неча миллион ўзбекистонлик хорижда меҳнат қилишини инобатга олса, номзоднинг таклифи уларни Қодировга қарши қўяди. Ўз-ўзидан хориждаги миллионлаб ўзбекистонлик “Миллий тикланиш” партияси номзодига овоз бермайди. Ҳатто, муҳожирликда бўлмаган сайловчилар ҳам бу таклифни хушламаслиги турган гап.
Уларнинг орасида Қодиров атайин шундай таклиф билдирган дегувчилар ҳам топиляпти. Аммо президентликка интилаётган номзод нега ҳам одамларнинг танқид ва қаршилигига учрайдиган таклиф билдирсинки?