Қодиров Россияга дўст бўлмаганлар тишсиз қолишини айтди

Олам

image

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодировнинг фикрича, Ғарб сиёсатчилари Россиянинг қулаш стратегиясини тўхтатиб, келажакдаги ҳамкорлик ҳақида ўйлашлари керак. Бу ҳақда Қодиров Telegram-каналида ёзиб қолдирган.

Қодировнинг таъкидлашича, Ғарб давлатлари ҳалигача замонавий Россия Федерацияси “Горбачёвнинг республикалар иттифоқи” бўлишни тўхтатганини англаб етмаган.

“Бу бошқа бир кучли ва қудратли Россия ва сиз, Ғарб сиёсатчилари, Россия Федерациясининг қулаш стратегиясини эмас, балки Ғарб томонидан талон-тарож қилинган ва хўрланган давлатдан 20 йилдан бироз кўпроқ вақт ичида кучли сиёсий тузилишга эга бўлган давлатга айланган мамлакат билан ҳамкорлик бўйича муносабатингизни қайта кўриб чиқишингиз керак”, дея тушунтирган Чеченистон раҳбари.

Қодиров, шунингдек, Россия Президенти Владимир Путиннинг агар кимдир мамлакатни тишламоқчи бўлса, тишсиз қолади, деган сўзларини эслатган.

“Россия билан дўст бўлишни ўрганинг – ўз тишларингиз соғлом бўлади”, дея хулоса қилган Қодиров.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров

Баҳолаганлар

540

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг