Қодиров Россияда тинчликни сақлаш учун масжидларни кўпайтиришга чақирди

Олам

image

Мусулмонларнинг ҳуқуқлари поймол қилинмаслиги учун мамлакатнинг ҳар бир минтақасида камида бир нечта масжид бўлиши керак. Бу ҳақда кеча, 29 декабрь куни Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров тўғридан-тўғри мулоқот чоғида маълум қилди. 

"Мусулмонлар намозни, жума намозини масжидда ўқишсин. Биз кўп нарса сўрамаяпмиз. Ҳар бир вилоятда мингта масжид сўрамаяпмиз. Мусулмонлар [намоз ўқиши учун] имкон яратиш учун минтақада бир нечта масжидлар қуриш керак”, дейди Қодиров ҳудудида масжид бўлмаган вилоятлар раҳбарларига мурожаат қилиб. 

Унинг таъкидлашича, Чеченистонда масжидлардан ташқари черковлар ҳам бор ва ҳеч ким насронийларнинг ҳуқуқларини бузмайди. 

"Илтимос, бизнинг Чеченистон Республикасида қандай яшаётганимизга қаранг: биз масжидлар қуряпмиз, бу ерда черковлар қуряпмиз. Агар бу ерда черковларни олиб ташласак, сизга қандай кўринади, қандай таъсир қилади? Биз насронийларга ҳижоб ёки рўмол ўрашни айтмаймиз. Улар ўз маданиятини, динини бузмасдан, ўзлари хоҳлаганча кийинадилар, биз уларга шароит яратамиз”, дея қўшимча қилди республика раҳбари. 

Унинг сўзларига кўра, масжидлар қурилиши минтақада хавфсиз муҳитни яратишга хизмат қилади.  

“Масжидлар қурмай туриб, тартиб ўрнатолмайсиз, ҳеч қандай оқимни тўхтата олмайсиз, аксинча, мусулмонларга шароит яратиб, масжид қуришга имкон беришингиз, шу орқали уларнинг хавфсизлигини таъминлашингиз керак. Шунда мусулмон сизнинг шаҳрингиз, вилоятингиз, давлатингиз манфаатларини ҳимоя қилади. Биз қандай яшаётганимизни кўринг ва биздан ўрнак олинг”, дейди Қодиров. 

Чеченистон раҳбарининг йиллик тўғридан-тўғри мулоқоти 29 декабрда бўлиб ўтди. Эшиттириш Грозний телерадиокомпаниясининг телевидение ва радиоэшиттиришларида, шунингдек, ижтимоий тармоқларда амалга оширилди. Рус, инглиз ва араб тилларида трансляция қилинди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг