Қодиров парҳездаги ўғли қандай семираётганини “фош” қилди

Олам

image

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров ўғли Адам қаттиқ парҳездалигига қарамасдан нима учун семиришга муваффақ бўлганини билиб олди. Бу ҳақда Қодировнинг ўзи маълум қилди.  

“Биз Адам қандай қилиб қаттиқ парҳезда семираётганидан ҳайратда эдик. Маълум бўлишича, у яшириб, овқатига минг-минглаб килокалория қўшиб келган”, деган Чеченистон раҳбари “ВКонтакте”да. 

Чеченистон раҳбари, шунингдек, ўз обуначиларини ўғлининг овқатланиш режасини кузатишга чақирган. 

“Энди Адамнинг овқатланиш режасига қаттиқ шартлар киритилди. Оиламиздаги ҳар бир киши Адамнинг уйда ва уйдан ташқарида овқатланишини кузатиб боришни ўз зиммасига олди, мен ўз обуначиларимни ҳам шунга чақирдим. Килограмм тўплаган айбдорнинг ўзи эса фаст фуд бошқа мегакалорияли маҳсулотларни истеъмол қилмасликка ваъда берди”, деб ёзган Қодиров. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Рамзан Қодировнинг ўғли, 13 ёшли Адам Қодиров бокс бўйича ўтказилган турнирда зиддиятли ғалабани қўлга киритганди ва ушбу масала атрофида гап-сўзлар бир муддат тинмаганди. 

Маълумот ўрнида, Рамзан Қодировнинг 10 нафар фарзанди бор: 4 ўғил ва 6 қиз.


Мақола муаллифи

Теглар

Қодиров Адам

Баҳолаганлар

398

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг