Қодиров АҚШдан таниш-билиш топдими? Унинг номи санкциялар рўйхатидан ўчирилди

Олам

image

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров АҚШ санкциялари рўйхатидан ўчирилди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги сайтида хабар берилди. 

“Рўйхатда қуйидаги истиснолар мавжуд... Рамзан Ахматович ҚОДИРОВ”, дейилади хабарда. 

Махсус тайинланган фуқаролар рўйхатидаги шахсларнинг қора рўйхати АҚШ вазирлигининг бўлими – Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси томонидан эълон қилинади. Рўйхатга АҚШ фуқароларига бизнес юритиши тақиқланган шахслар ва ташкилотлар киритилган. Қодиров бу рўйхатдан чиқариб ташланди. Бироқ Рамзан Қодиров “ўзгаришлар рўйхати” варақасига киритилган. 

Октябрь ойида Қодиров ўзи, унинг қариндошлари, ҳамкорлари, отлари, унга алоқадор ташкилотлар ва ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари 70 марта – Сурия ва Беларусь Президентларига, шунингдек, КХДР етакчисига нисбатан кўпроқ санкцияга учраганини даъво қилган эди. 

Чеченистон раҳбари Россия рекордлар китобига дунёда энг кўп санкция қўлланилган шахс сифатида киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров

Баҳолаганлар

357

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг