Қобулдаги портлаш оқибатида 40 дан ортиқ шахс шифохонага ётқизилди

Олам

image

Аввалроқ Афғонистон пойтахти Қобул марказида мамлакатда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” ҳаракати томонидан тузилган муваққат ҳукуматдаги Ташқи ишлар вазирлиги биноси ёнида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Портлаш оқибатида 40 дан ортиқ ярадор Қобулдаги жарроҳлик марказига етказилди. Бу ҳақда “Emergency” халқаро гуманитар ноҳукумат ташкилоти маълум қилди.

“Биз 40 дан ортиқ беморни қабул қилдик, якуний рақамни айтиш қийин”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, портлаш оқибатида ҳалок бўлганларнинг аксарияти Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Маданият ва ахборот вазирлигида ишлаган.

Бунга қадар “Al Jazeera” нашри портлашда камида етти киши ҳалок бўлгани ҳамда 10 киши жароҳатланганини маълум қилганди.

Таъкидланишича, қурбонлар сони ўсишда давом этмоқда. Афғонистондаги Фавқулодда вазиятлар хизмати директорининг сўзларига кўра, ярадорлар шунчалик кўпки, тиббиёт маркази беморлар учун ҳатто ошхонада ҳам ётоқ ўрнатишга мажбур бўлган.

Эслатиб ўтамиз, вазирликка ушбу ҳужумни худкуш-террорчи уюштирмоқчи бўлган. Аммо уни пайқаб қолишган ва у ўзини бино ёнида портлатиб юборган.

Шунингдек, 2022 йилнинг 26 декабрь куни Афғонистон шимоли-шарқида жойлашган Бадахшон вилоятида хавфсизлик кучлари штаб-квартираси яқинида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон портлаш қурбонлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг