Афғонистон ТИВ биносида портлаш. Қурбонлар бор
Олам
−
11 Январь 2023
6205Бугун, 11 январь куни Афғонистон пойтахти Қобул марказида мамлакатда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” ҳаракати томонидан тузилган муваққат ҳукуматдаги Ташқи ишлар вазирлиги биноси ёнида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда “Al Jazeera” телеканали “Толибон” ҳукуматидаги манбага таяниб хабар берди.
“Толибон” ҳукуматидаги Бош вазир идораси раҳбари ўринбосари Аҳмадуллоҳ Муттақий ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилишича, Ташқи ишлар вазирлиги биносига худкуш-террорчи ҳужум уюштирмоқчи бўлган.
“Мен бу ерда Ташқи ишлар вазирлигидаман, худкуш-террорчи вазирликка кирмоқчи бўлди, лекин хавфсизлик ходимлари уни [бино] эшигидан тўхтатиб қолдилар, террорчи ўзини портлатиб юборди”, деб ёзди у.
“Al Jazeera”га кўра, портлашда камида етти киши ҳалок бўлган, ва камида 10 киши жароҳатланган.
LiveБарчаси