Қобулдаги бозорда теракт уюштирилиши оқибатида болалар яраланди

Олам

image

Бугун, 23 октябрь куни Афғонистон пойтахти Қобулда портлаш юз берди. Оқибатда 11 киши жароҳат олган ва уларнинг орасида уч нафар бола ҳам бор. Бу ҳақда “Ariana News” хабар берди.

Нашрга кўра, бугун, 23 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 14:00 атрофида “Помир” кинотеатри ҳудудидаги Қобулнинг гавжум бўлган “иккинчи қўл” бозорида портлаш содир бўлган. Жабрланганларнинг барчаси Фавқулодда ёрдам жарроҳлик марказига етказилган.

“Айни пайтда бизга 11 нафар яраланганлар келди. Улар орасида уч яшар қизалоқ, тўрт ёшли ва ўн олти ёшли ўғил болалар, икки аёл ва олти эркак бор. Эркаклардан бири оғир аҳволда”, дейди Фавқулодда ёрдам директори ўринбосари Стефано Женнаро Смирнов.

Смирновга кўра, бозор очилган пайтда одамлар ичкарига кириш учун тўпланиб турган бўлган. Ушбу ҳудуд Қобулнинг энг зич аҳоли яшайдиган жойларидан бири ҳисобланади. Ҳужум оқибатида жабрланганларнинг аксарияти камбағал афғонлар бўлиб, улар янги кийим сотиб олиш имкониятига эга эмас.

Ҳозирча портлаш учун ҳеч бир террористик гуруҳ жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қобул жанубидаги Қалаъйи-Бахтиёр ҳудудида  юз берган портлашда камида олти киши ҳалок бўлган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Қобул теракт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг