Қобулда яна портлаш: қурбонлар бор

Олам

image

Афғонистоннинг Қобул шаҳрида жойлашган АҚШнинг Counterpart International нодавлат нотижорат ташкилоти биноси олдида портлаш содир этилган. 

“Толибон” террорчилик гуруҳи томонидан уюштирилган ҳужум натижасида 10 киши ҳалок бўлган. Афғонистон Ички ишлари вазирлиги маълумотига кўра, ҳалок бўлганларнинг уч нафари тинч аҳоли вакили бўлган. Шунингдек, йигирма киши жиддий яраланиб касалхонага ётқизилган. 

 

TOLO news афғон телеканалининг хабарига кўра, ҳужум маҳаллий вақт билан соат 6 га яқин  бошланган. Террорчилар гуруҳи ичкарига кириш учун бино яқинидаги машинани портлатиб юборган. 

Хавфсизлик кучларининг ярим соат давом этган уринишлари натижасида ҳужум бартараф этилиб, икки жангари йўқ қилинган. 

Афғонистон ИИВ вакили Нусрат Раҳимнинг сўзларига кўра, хавфсизлик кучлари ходимлари террорчиларга қарши кураш операциясида International Counterpart нодавлат ташкилотининг 170 нафардан ортиқ ходимини қутқариб қолган. 

“Толибон” жангарилари ҳужум уюштирган ташкилот,  International Counterpart 2005 йилдан буён Афғонистонда фаолият юритиб келади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

террорчи

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг