Россияда ўзбекистонликларни террорчи ташкилотга ёллаган шахс ушланди
Crime
−
21 August 2024 6656 1 minute
Россиянинг Хабаровск шаҳрида чет эл фуқароси Ўзбекистон фуқароларини террорчилар сафига ёллаган. Бу ҳақда ҳудуд Федерал хавфсизлик хизмати хабар берди.
“Террорчилик фаолиятида ёрдам кўрсатган Марказий Осиё давлатларидан бирида туғилган шахс қўлга олинди. Ушланган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқароларини халқаро террорчилик ташкилоти фаолиятида тайёргарликдан ўтиш ва бевосита иштирок этишга ёллаган”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, айбланувчининг ҳаракатларидан кейин Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205.1-моддаси 1.1-қисми (Террорчилик фаолиятига кўмак кўрсатиш) бўйича иш қўзғатилди.
Ҳозирда гумондор ҳибсга олинган ва тергов жараёни давом этмоқда.
Live
AllIdlibda o'q-dori ortilgan mashina portlab ketdi
01 September
Pezeshkiyon va Putin Bishkekda uchrashdi
01 September