Қобулда портлаш юз берди. Қурбонлар бор

Олам

image

Афғонистон пойтахти Қобулда юз берган портлашда камида олти киши ҳалок бўлди. Портлаш Қобул жанубидаги Қалаъйи-Бахтиёр ҳудудида юз берган ва ҳозирча ҳеч бир гуруҳ жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.  Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.

“Бугун тушдан кейин портловчи мослама кийган одам портлаб кетди. Афсуски, олти нафар тинч аҳоли, жумладан, бир аёл ҳалок бўлди, яна 13 нафари яраланди”, деб ёзди Қобул полицияси вакили Холид Задран Х’даги саҳифасида.

Қайд этилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Маълумот учун, Афғонистонда 2021 йилда “Толибон” ҳокимиятга келганидан сўнг зўравонлик камайган. Аммо ИШИДнинг “Ҳуросон вилояти” филиали фаоллигича қолмоқда ва мунтазам равишда тинч аҳоли, хорижликлар ва “Толибон” расмийларига турли ҳужумлар уюштирмоқда. Айни дамда гуруҳ Афғонистонда хавфсизликка энг катта таҳдид сифатида кўрилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистон жануби-ғарбида қуролланган шахслар ҳужуми оқибатида камида 31 киши ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қобул

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made