Қобул Дўсовга суд ҳукми ўқилди

3-саҳифа

image

Бугун, 24 февраль куни жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судида Қобул Дўсовга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

Қайд этилишича, суд томонидан судланувчининг жиноят содир этишдаги айби жабрланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари, судга оид лингвистик экспертиза хулосаси, ёзувлар скриншоти ҳамда жиноят иши бўйича барча намуналар тўпланган. 

“Суд ҳукмига мувофиқ Қобил Дўсов Жиноят кодекснинг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “а”, “г” бандлари ва 140-моддаси ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” банди билан фуқаро М. Эшимқуловга, Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “а”, “г” бандлари билан фуқаролар О. Камолова ва Ш. Ҳасановага оид айблов эпизодлари бўйича ифодаланган жиноий ҳодиса юз бермагани сабабли айбсиз деб топилиб, Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси (Реабилитация учун асослар) 1-бандига асосан оқланди”, дейилади хабарда.

Суд ҳукмига кўра, Қобул Дўсов 4 нафар жабрланувчига (Жиззах вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тизими масъуллари Н. Ялгашева, О. Камолова, Ш. Ҳасанова ва С. Суярова) Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “а” банди ва 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш), 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддаси (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) тартибида узил-кесил ўташ учун 1 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Дўсов тайинланган жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланган.

Қўшимча қилинишича, мазкур жиноят иши бўйича манфаатдор тарафларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқлари мавжудлиги тушунтирилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 22 ноябрдаги ҳукмига мувофиқ Қобул Дўсов (1984 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди. Жорий йил 24 январь куни Қобул Дўсовни Самарқанд вилоятида ҳибсга олинди.  Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг жорий йилнинг 24 январдаги ажримига мувофиқ жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 22 ноябрдаги ҳукми билан маҳкум Қобул Дўсовга нисбатан тайинланган ва ўталмай қолган 11 ой 2 кун озодликни чеклаш жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилиб, жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят Қобул Дўсов суд ҳукми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг