Қоҳирада 10 қаватли уй қулади. Камида 3 киши ҳалок бўлди
Олам
−
27 Март 2021
4541Бугун, 27 март куни эрта тонгда Миср пойтахти Қоҳира шарқида 10 қаватли уй қулади. Оқибатда камида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Al-Ahram" газетаси хабар бермоқда.
Таъкидланишича, воқеа натижасида 23 киши жароҳат олган, уларнинг барчаси шифохонага ётқизилган.
Ҳодиса Омар бин ал-Хаттаб ҳудудида, Омар бин метро станцияси яқинида содир бўлган.
Айни пайтда қутқарувчилар вайроналар остида қолиши мумкин бўлган одамларни қидирмоқда.
Ҳозирча бино қулашининг сабаби айтилмаган.
Манбанинг ёзишича, воқеа жойига Қоҳира губернатори, генерал-майор Холид Абдель Аал етиб келган. У вайрон бўлган бино ва талафот даражасини аниқлаш учун муҳандислик қўмитасини тузишни буюрган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 26 март куни Миср жанубидаги Сохаг провинциясида иккита йўловчи поезди тўқнашганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15