ҚҚСдан озод қилинган маҳсулотлар рўйхати ўзгарди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 16 июль куни Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган реализация қилиш оборотлари қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилнди.

Маълумки, қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш бўйича имтиёз Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини чакана ва улгуржи реализация қилинганда берилади.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, 2019 йил 1 октябргача бўлган муддатда импорт қилинган гўшт (мол, қўй, товуқ), шунингдек тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ҳамда уларнинг сўйиш маҳсулотлари ҳам қўшилган қиймат солиғидан озод қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҚҚС Вазирлар Маҳкамаси

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг