Қизларни Уммонга фоҳишаликка жўнатган 2 аёл қамалди
3-саҳифа
−
20 Сентябрь
5781Самарқанд вилоятида қизларни Уммон давлатига фоҳишаликка жўнатиб келган икки аёл 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда “Замон” дастурида хабар берилди.
Маълум қилинишича, асли Фарғонадан бўлган 32 ёшли аёл ёш қизларни Уммон давлатида фоҳишаликка мажбурлаб келган. У ўзининг жиноий қилмишига жиззахлик аёлни шерик қилган. Улар чет элга чиқиш орзусида юрган қизларни виза ва бошқа харажатларини тўлаб, уларни 2021 йилдан бошлаб хорижга юборган. Хусусан, қизлар орасида ўзининг овсини ҳам бўлган. Унинг таъкидлашича, аёлнинг ёнига уй олиш, шароитини тўғрилаш мақсадида ишлаш учун борган.
“Мен борганимда умуман тил билмасдим, тушунмасдим. У гаплашиб, қизларни меҳмонхонага ташлаб чиқарди. Мен официантликка борган эдим, кейин мени фоҳишаликка мажбурлади”, дейди аёл.
Гувоҳлардан бири судланувчи у ерга жуда кўп қизларни чақириб бергани, 18 та қизи бор, деб эшитганлигини таъкидлади.
Ҳолат юзасидан суд иши Самарқанд шаҳар судида кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, судланувчилар Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) 2-қисмининг тегишли бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, уларга нисбатан 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 3 нафар қўшнисини фоҳишаликка сотмоқчи бўлган аёл 3 йилга қамалганди.
LiveБарчаси