Қизларга тажовуз қилган психолог озодликка чиқарилди. У мактабга қайтиши мумкин
Жамият
−
14 Август 2023
83963-5 синф ўқувчиларига нисбатан жинсий зўравонлик қилган ва 2 йилга озодликдан маҳрум этилган мактаб психологи А.Ҳ. муддатидан олдин озодликка чиқарилди. Бу ҳақда “Nemolchi.uz” хабар берди.
Тошкент шаҳридаги 158-мактабнинг собиқ психологи A.Ҳ.нинг 3-5 синф қизларига нисбатан зўравонлиги ўтган йилнинг апрель ойида маълум бўлганди.
Сўнгра 2022 йил 19 август куни Миробод жиноят ишлари суди А.Ҳ.ни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисми бўйича 2 йилга озодликдан маҳрум қилди. Шунингдек, уни 2 йил муддатга педагогик фаолият билан шуғулланиши тақиқланди.
28 октябрь куни – ҳукм чиқарилганидан атиги 3 ой ўтгач, Оҳангарон шаҳар жиноят ишлари бўйича суди A.Ҳ.нинг 1 йилу 5 ой 28 кунлик қамоқ жазосини ахлоқ тузатиш ишлари билан алмаштирган.
2023 йил 26 май куни эса Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек жиноят ишлари бўйича суди психологни пенсия ёшига етгани муносабати билан 1 йилу 10 кунлик ахлоқ тузатиш ишларидан ҳам озод қилди.
18 июлга келиб, айбланувчи 1 йилу 3 ой 10 кун давомида педагогик фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Бироқ, А.Ҳ. суддан уни шартли равишда ушбу жазодан озод қилишни сўраган.
4 август куни Мирзо Улуғбек суди жиноят кодексининг 73-моддаси (эски таҳрирда) ва Жиноят-процессуал кодексининг 541-542-моддалари асосида баёнотни асосли ва қониқарли, деб топди.
Тошкент таълим бошқармаси берган маълумотга кўра, у ҳозирда ҳеч қайси мактабда ишламаяпти.
Аммо юқоридаги қарор психологга яна мактабга ёки бошқа таълим муассасаларига бориб, бевосита болалар билан ишлаш ҳуқуқини беради.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида мусиқа ўқитувчиси 12 яшар қизга икки йил давомида тегажоғлик қилиб келгани аниқланганди.
LiveБарчаси