Тошкентда мактаб психологи ўқувчи қизларга тегажоғлик қилди
3-саҳифа
−
19 Апрель 2022
22034Тошкентда 3 ва 5-синф ўқувчи қизларининг ота-оналари 59 ёшли мактаб психологи А.Э. уларнинг қизларига нисбатан номақбул хатти-ҳаракатлар содир этгани ҳақида “Nemolchi” лойиҳасига мурожаат қилишган.
Мурожаатга кўра, Миробод тумани 158-мактаб ўқувчилари ота-оналарига психолог уларни тез-тез дарсдан олиб қолишини, ўз хонасида интим характердаги суратларни кўрсатишини айтишган.
Ҳуқуқий ёрдам сўраб камида 5 нафар ўқувчининг ота-онаси ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган. Мактаб раҳбарияти ошкораликка йўл қўймаслик учун педагогни ўз хоҳишига кўра ишдан бўшатган. Ота-оналарнинг сўзларига кўра, А.Э. руҳий касалликлар шифохонасига кўрикдан ўтказиш учун жойлаштирилган.
Жароҳатланган болалар суд-тиббий экспертизадан ўтказилган.
Лойиҳа вакиллари ушбу масала бўйича Ички ишлар, Адлия вазирликлари ва бошқа органларга мурожаат қилган.
Шундан сўнг, ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси муносабат билдирган.
Унга кўра, вазият Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан мазкур мактаб психологи А.Э. га нисбатан жиноят суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Тергов ишлари якунига етгач, ҳолат юзасидан батафсил маълумот берилади.
LiveБарчаси