Қизини шарманда қилиш билан қўрқитиб, онасидан пул олган товламачи ушланди
3-саҳифа
−
13 Февраль 2021
10624Қашқадарё вилоятида қиз болани шарманда қилиш билан қўрқитиб, унинг онасидан пул олаётган товламачи ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Фуқаро И.Қ. Қарши шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. У 21 ёшли Шаҳзод Х. унинг қизи С. билан телефон орқали бўлган сўзлашувларини ёзиб олиб, қариндошларига тарқатмаслик эвазига 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Жорий йилнинг 9 февраль куни И.Қ.нинг мурожаати юзасидан ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида Шаҳзод Х., товламачилик йўли билан И.Қ.дан 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ушланиб, ушбу пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар Тергов бўлими Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь