“Қизил чироқда ўтган ифлос ҳайдовчини қарғанглар”. Андижон вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғидан янги “тажриба” (видео)
Жамият
−
10 Сентябрь
17284Андижон шаҳридаги мактаблар олдида қизил чироқда ўтган ва пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчилар ўша мактабларда ўтказилган йиғилишлар вақтида ўқувчи ва ўқитувчилар олдида изза қилинган. Бу ҳақда Андижон вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Абдунаби Носиров матбуот анжуманида маълум қилди.
“Ҳозир бор кучимиз билан ишлаяпмиз. ЙТҲ содир бўлса, мактабларга бориб муҳокама қиламиз. Мана шаҳарда Чоргузардаги 10-мактаб директори 2-3 марта интернетга чиқди. Ўзим бордим: мактаб олдидаги йўлга ётиқ тўсиқлар қилиб бердик, ходимлар бўйича ишладик.
Битта тажриба қилдик: мактаб олдидаги светофор олдига ходим қўйдим. Қизил чироқдан ўтган ҳайдовчини эрталаб мактаб ўқувчиларининг умумий йиғилишига олиб бордим-да, ҳамма болаларни чақириб, “Мана, кеча қизил чироқда ўтган ифлос ҳайдовчи, мана шуни қарғанглар”, деб ўқитувчилар билан ижтимоий тармоқларга ҳам чиқардим. Қизилда ўтганнинг 2-3 тасини олиб, эрталаб мактаб ўқувчиларининг умумий йиғилишига олиб бораман. Ўзим эринмасдан бораман. Шундай қилиб олиб чиқдик, камайди”, дейди Абдунаби Носиров.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, йўналишдаги Damas ҳайдовчилари пулнинг орқасидан қувиб, қарама-қарши йўналишдан юриб, бир-иккита болани уриб кетган.
LiveБарчаси