Қиз боланинг интим суратларини тарқатиш билан таҳдид қилган йигит қўлга олинди

Жамият

image

Хоразм вилоятида яшовчи фуқаро 1998 йилда туғилган қизнинг ялонғоч расмларини тарқатиб юбормаслик эвазига ундан 16 миллон сўм ундирмоқчи бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, Урганч туманида яшовчи М.A. исмли аёл жорий йилнинг 24 июнь куни Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. Aризага кўра, унинг 1998 йилда туғилган қизининг кийимсиз расмларини қўлга киритган шу туманда яшовчи 1990 йилда туғилган фуқаро Ш.Р. ижтимоий тармоқлар орқали ушбу расмларни тарқатиб юбориш билан таҳдид қилган. 

Ш.Р шу пайтгача қиздан 9 600 000 сўм миқдорида пул ва қимматбаҳо уяли телефонини олган бўлсада, яна 15 860 000 сўм миқдоридаги пулни товламачилик йўли билан талаб қилаётганлигини маълум қилиб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Келиб тушган мурожаатни ўрганиш учун Хоразм вилояти ИИБ ЖҚБ Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Ш.Р. талаб қилинган суммадаги пулни олаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Қайд этилишича, ҳозирда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Хоразм вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Хоразм Урганч интим

Баҳолаганлар

695

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг