Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида қатор тайинловлар бўлди
Жамият
−
20 Апрель
8633Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Беҳзод Ҳидоятов хабар берди.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Шуҳрат Жабборов Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Аброр Акбаров эса қўмита раиси ўринбосари лавозимини эгаллаган.
Шунингдек, Бобур Ҳамроев Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Улуғбек Юнусов эса агентлик директори ўринбосари этиб тайинланган.
Маълумот учун, 2019 йилда Президент фармони билан Ўзбекистонда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, 2021 йилда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ташкил этилган.