Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига Ўзбекистоннинг биринчи бош консули тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг янги тайинланган бош консули Зафар Аҳмедов бугун Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.

Маълумотларга кўра, у шу пайтга қадар Консуллик-ҳуқуқий департаменти бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган. Дипломат 54 ёшда. Хоразм педагогика институтини (1992 йилдан бошлаб Урганч давлат университети) тамомлаган.

Ўтган йиллар давомида мактабда ўқитувчи, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида, ТИВ тизимида, жумладан, Покистондаги элчихонада турли лавозимларда фаолият юритган. Шунингдек, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.

Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги бош консуллиги 2022 йилда очилди. Консуллик округига Қирғизистоннинг Боткен, Жалолобод ва Ўш вилоятлари киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Қирғизистон биринчи бош консули

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг