Қирғизистоннинг бир неча шаҳарларида митинглар бўлиб ўтмоқда
Олам
−
01 Декабрь 2023
13190Бозорларда назорат-касса машиналаридан мажбурий фойдаланишга қарши митинглар нафақат Бишкекда, балки Ўш, Талас ва Қоракўл шаҳарларида ҳам бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.
Маҳаллий бозор савдогарлари солиқ тўловларини ўзгартиришга қарши. Улар расмийлардан патент бўйича ишлашни давом эттиришга рухсат беришларини сўрамоқда.
Кеча, 30 ноябрь куни мамлакат пойтахтидаги “Дордой” бозори ва Ўш вилоятидаги “Қорасув” бозорида митинг бўлиб ўтган.
Бугун, 1 декабрда Бишкекда “Оламедин” бозорида ишлаётган тадбиркорлар, шунингдек, “Орто-Сай” ва “Мадина” бозорлари ишчилари митинг ўтказди.
Маълумот учун, 2024 йил 1 январдан Қирғизистонда савдо фаолияти учун патент бекор қилинади. “Дордой” ва “Қорасув” бозорлари алоҳида солиқ режимига ўтмоқда. Унда мазкур бозорларда назорат-касса машиналари қўлланилмаслиги, солиқ миқдори товар айланмасига боғлиқ бўлиши белгилаб қўйилган. Бундай ҳолда, савдо фақат бозор ичида мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бишкекдаги “Дордой” бозоридаги митинг ва муштлашувдан сўнг савдогарлардан бири қўлга олингани маълум бўлганди.
LiveБарчаси