Қирғизистонга янги муфтий сайланди

Олам

image

Қирғизистонга янги муфтий сайланди. Замир Ракиев Қирғизистон мусулмонлари диний идораси бошлиғи бўлди. Бу ҳақда “24.kg” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ушбу лавозимга ундан ташқари яна саккиз киши номзод бўлиб, мурожаат қилган. Замир Ракиев 43 ёшда, у Норин вилоятидан ҳисобланади. Ракиев Мисрдаги диний курсларни тугатган, Бишкек гуманитар университетида шарқшунослик бўйича таҳсил олган. 2020 йилда у Бишкек қозиси бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бу Уламолар кенгаши томонидан Қирғизистон мусулмонлари диний идорасининг янги раҳбарини сайлаш учун қилинган учинчи уриниш эди. Қирғизистон мусулмонларининг биринчи қурултойи 5 апрелга белгиланганди. 

Қирғизистон Республикаси муфтийси лавозимига номзодларни рўйхатдан ўтказиш 17 март куни якунланди. Аммо 30 мартдан бошлаб муфтийга сайловлар сертификатлаштириш комиссиясининг босими туфайли 29 майга қолдирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг