Қирғизистондан келтирилган катта миқдордаги психотроп дорилар тўхтатилди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида Gentra машинасидан кучли таъсир қилувчи дори воситалари топилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Gentra русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, мазкур шаҳарда истиқомат қилувчи, 1994 йилда туғилган шахсга тегишли Қирғиз Республикасидан контрабанда қилинган 2797 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Айни пайтда ушбу фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 251-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бош мутахассиси кам таъминланган ва ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш учун ажратилган ернинг бир қисмини сотаётганда қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Алиқулов Жавоҳир


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қирғизистон психотроп Регапен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг