Қирғизистондаги сайловларда 20 та қонунбузилиши аниқланди
Олам
−
10 Январь 2021 5228 1 дақиқа
Аввалроқ Қирғизистон Республикасида бугун, 10 январь куни Қирғизистонда муддатидан олдинги президентлик сайловлари ва бошқарув шакли бўйича референдум бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик. Мамлакат Марказий сайлов комиссиясининг тезкор чораларни мувофиқлаштириш гуруҳига қонун бузилиши тўғрисидаги 20 та хабар келиб тушган. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси аъзоси Тинчтиқбек Шайназаров брифингда маълум қилди.
Унга кўра, жиҳозларнинг ишламай қолгани тўғрисида 4 та хабар келиб тушган, участка сайлов комиссияларига 14 та шикоят келиб тушган. Шикоятларнинг биттаси сайловолди ташвиқоти шартларини бузилган бўлиши мумкинлиги, яна бири ҳудудий ёки участка комиссияларининг талаблари ҳамда огоҳлантиришларига риоя қилмагани тўғрисида.
Тинчтиқбек Шаиназаров маъмурий ресурслардан фойдаланиш ва пора олиш ҳолатлари рўйхатга олинмаганини қўшимча қилди.
Шунингдек, сайловчиларнинг таъкидлашича, Овоз бериш жараёни бўлиб ўтаётган сайлов участкаларидаги қонунбузарликларни видеога олиш тақиқланган.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь