Жапаров Президент бўлиши аввалдан аниқ эди – ЕХҲТ

Олам

image

Садир Жапаровнинг сайловолди кампаниясини молиялаштиришдаги устунлиги туфайли Қирғизистондаги президентлик сайловларининг номзодлари ўртасида кураш тенг бўлмаган. Бу ҳақда бугун, 11 декабрь куни махсус координатор ва ЕХҲТнинг қисқа муддатли кузатувчилар миссиясининг раҳбари Питер Юэль-Йенсен маълум қилди.

“Биз аниқладикки, қонунчилик базасида тенг сайловлар кўзда тутилган ва асосий эркинликлар ҳурмат қилинган. Бироқ сайловолди ташвиқотининг ўзида битта номзод устун келди – у номутаносиб молиявий ва маъмурий ресурслардан фойдаланиш ортидан устунликка эга бўлди, бу эса тенгсиз ўйин майдонини англатади”, дейди Юэль-Йенсен.

Унинг сўзларига кўра, бошиданоқ ушбу сайлов кампаниясида Садир Жапаров ғолиб чиқиши аниқ эди: масалан, унинг сайловолди ташвиқоти барча харажатларнинг 54 фоизини ва оммавий ахборот воситаларидаги барча пуллик материалларнинг 99 фоизини ташкил этган.

Сайлов жараёнининг ташкил этилиши

Юэль-Йенсенга кўра, Қирғизистонда президентлик сайловларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёни умуман яхши ташкил этилган эди.

“Сўнгги ойлар Қирғизистон Республикаси учун жуда драматик ва сиёсати учун жуда хаотик бўлиб ўтди. Аммо кеча, умуман олганда, биз яхши ташкил этилган сайлов жараёнини кўрдик”, дейди у.

Фуқароларнинг эркинлиги

ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссияси раҳбари Тамас Мазеричга кўра, Қирғизистондаги навбатдан ташқари президентлик сайловлари фуқароларнинг асосий эркинликларига риоя қилинган ҳолда ўтказилган. 

“Фуқароларнинг асосий эркинликлари, умуман, бутун сайлов жараёнида кузатилган, биз уларга риоя қилинмаган ҳолатни аниқмадик”, дейди Мазерич.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда муддатидан олдин бўлиб ўтган президентлик сайловларидаги овозларни қўлда ҳисоблашнинг дастлабки натижаларига кўра, номзод Садир Жапаров 79,20 фоиз билан етакчилик қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистондаги сайловлар

Баҳолаганлар

163

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made