Қирғизистон Президенти томоша қилган ўйин тартибсизлик билан тугади (видео)
Олам
−
01 Сентябрь 2023
12432Қирғизистонда кўпкари бўйича Президент кубоги финали бўлиб ўтди. Кўпчилик томошабинлар ўйин натижаларидан норози бўлиши оқибатида тадбир оммавий тартибсизликлар билан якунланди. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.
Кеча, 31 август куни Қирғизистоннинг Ўш вилоятида икки жамоа ўртасида кўпкари бўйича Президент кубоги финали бўлиб ўтган. Ўйин натижасига кўра ғалаба жамоалардан бирига насиб этган ва бу кўплаб томошабинларни норози қилган. Натижада, дастлабки маълумотларга кўра, судья калтакланган, майдонда тартибсизликлар бошланган. Кечга яқин одамлар тарқалиб кетган.
Ўш вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар беришича, ўйинни томоша қилиш учун 40 мингга яқин одам келган. Ушбу факт юзасидан суриштирув ишлари бошланган.
Гувоҳлар Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва бошқа юқори мартабали амалдорлар – Бош прокурор ва Олий суд раисининг ўйин натижаларидан сўнг томошабинларнинг оммавий норозилигига реаксиясини ҳам суратга олган.
LiveБарчаси