Қирғизистонда юз берган зилзила Наманганда сезилди

Жамият

image

Қирғизистонда юз берган зилзила Наманган вилоятида сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Бугун, 13 апрель куни Тошкент вақти билан 11:44 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 41,6 градус шимолий кенглик; 71,67 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 10 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 208 км шимолий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:

  • Янгиқўрғон туманида 2 балл, 37 км.
  • Косонсой туманида 2 балл, 48 км.

Эслатиб ўтамиз, 5 май куни Наманган вилоятида маҳаллий вақт билан соат 13:16 да  3,7 магнитудали зилзила қайд этилганди. 6 май куни Самарқанд вилоятида 4 магнитудали зилзила бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг