Самарқандда зилзила бўлди

Жамият

image

Бугун, 6 май куни Самарқанд вилоятида 4 магнитудали зилзила бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Зилзила маҳаллий вақт билан 10:41 да содир бўлди. Эпицентр: Самарқанд вилояти, Ургут тумани. Зилзила координаталари: 39,32 градус шимолий кенглик; 67,46 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 263 км жанубий-ғарбда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Ургут туманида 2-3 балл, 29 км.
  • Тойлоқ туманида 2 балл, 38 км.
  • Китоб туманида 2 балл, 38 км.
  • Булунғур туманида 2 балл, 45 км.
  • Шаҳрисабз туманида 2 балл, 47 км.
  • Самарқанд туманида 2 балл, 51 км.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 май куни Наманган вилоятида маҳаллий вақт билан соат 13:16 да  3,7 магнитудали зилзила қайд этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг