Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистонга сезилди
Олам
−
26 Август 4165 1 дақиқа
Бугун, 26 август куни Тошкент вақти билан 15:31 да Қирғиз Республикасида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, зилзила эпицентри Тошкентдан 287 км жанубий-шарқда. Эпицентрда сезилиш кучи 5 балл. Магнитудаси 4,1. Чуқурлиги: 10 км. Эпицентр: Боткен, Қирғиз Республикаси. Координаталари 39,79 шимолий кенглик, 72 шарқий узунлик.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Қувасой шаҳрида 2 балл, 57 км;
Фарғона туманида 2 балл, 61 км;
Фарғона шаҳрида 2 балл, 68 км.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Қирғизистонда 4,6 магнитудали зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси