Қирғизистонда Россия вакцинаси рўйхатдан ўтказилди
Олам
−
23 Февраль 2021
1794Қирғизистонда Россиянинг коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинаси рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига асосланиб хабар берилган.
Департамент ушбу препарат мамлакатда расмий равишда рўйхатдан ўтганини тасдиқлаган.
Вазирлик маълумотларига кўра, рўйхатдан ўтиш ҳужжатлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Дори воситалари ва тиббий буюмлар департаменти томонидан берилган.
Вакилнинг таъкидлашича, "Спутник V" вакцинасини рўйхатдан ўтказиш яқин келажакда аҳолини коронавирусдан ҳимоя қилиш учун эмлашни бошлашга имкон беради.
Маълумотларга кўра, Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 85 минг 929 нафарни ташкил этмоқда. Мамлакатда 1 минг 458 нафар бемор вирус қурбони бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь